Ҳусанов бўлмаганида шарманданг чиқарди!
Англия футболини ёритаётган манбалар ва журналистлари Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган Манчестер шаҳри дербисини таҳлил қилишда давом этмоқда.
“Юнайтед” ва “Сити” ўзаро 198-маротаба тўқнаш келган бу галги баҳсда Майкл Кэррикнинг шогирдлари янги бош мураббий дебютини ашаддий рақиб устидан 2:0 ҳисобидаги муҳим ғалаба билан безаб берди.
Учрашувни таҳлил қилган esteemedkompany.com портали экспертлари шу куни “Сити” вакилларидан фақатгина дарвозабон Жанлуижи Буффон ва марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов борини бериб ўйнаганини эътироф этди.
Sports.uz портали ушбу таҳлилий маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
- “Манчестер Сити” куни кеча “Олд Траффорд” стадионида “Манчестер Юнайтед”га қарши дербида 0:2 ҳисобида нохуш ва иродасиз мағлубиятга учради. Бу натижа Пеп Гвардиола бош мураббий бўлиб ишлаётган даврда “Сити”нинг энг ёмон ўйинларидан бири бўлди.
Учрашув бошиданоқ “Сити” жуда суст ҳаракат қилди ва Премьер-лигадаги натижалари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган, шунингдек дерби мақомига эга ўйинда оғир мағлубиятни қабул қилди. Ўйиндан кейин “Сити” сафида фақат икки нафар футболчи Жанлуижи Доннарумма ва Абдуқодир Ҳусанов мақтовга лойиқ, деб топилди. Агар улар бўлмаганида, “Манчестер Сити” 0:2 эмас, балки янада йирик ва шармандали ҳисобда ютқазган бўларди.
Бутун ўйин давомида Доннарумма ва Ҳусанов жамоани ўйинда ушлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Эътиборли жиҳати шундаки, “Манчестер Сити”нинг энг яхши икки футболчиси дарвозабон ва марказий ҳимоячи бўлди.
Жанлуижи Доннарумма бир қатор жуда муҳим сейвларни амалга ошириб, 65-дақиқагача дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турди. Айнан шу дақиқада Брайан Мбеумо ҳисобни очди.
Италиялик дарвозабон “Сити” нега уни жуда хоҳлаб таркибига қўшиб олганини яна бир бор исботлади — у кўп ҳолатларда жамоасини голдан қутқарди. Доннарумма ўтказиб юборилган голлар учун айбдор эмас. Агар жамоадошлари яхшироқ ўйнаганида, унинг сейвлари ўйин тақдирини ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин эди.
Абдуқодир Ҳусанов “Олд Траффорд”да бор кучини ишга солди. У бир неча бор жуда муҳим вазиятларда рақиб ҳужумини ва футболчиларини тўсиб қўйди, улардан тўпни олиб қўйди. Унинг тезлиги ва жисмоний куч-қуввати бутун ўйин давомида яққол кўзга ташланиб турди.
Ҳусановнинг ўйини тўлиқ фидокорликка асосланган бўлиб, у нега Европадаги энг истиқболли ёш марказий ҳимоячилардан бири ҳисобланишини яна бир бор намойиш этди. Доннарумма каби, Ҳусанов ҳам “Олд Траффорд”да содир бўлган воқеалар учун айбдор эмас. Агар 198-манчестер дербида жамоадошлари ҳам ундан ўрнак олиб ҳаракат қилганида эди, ҳаммаси бошқача тугаган бўларди.
“Манчестер Сити” нуқтаи назаридан қаралганда, дербидаги мағлубиятдан ижобий жиҳатларни топиш қийин, ҳатто деярли мумкин эмасдек. Ҳамма эътибор қараётган ягона ижобий жиҳат бу Жанлуижи Доннарумма ва Абдуқодир Ҳусановнинг юқори даражали ўйинидир. Иккаласи ҳам “Олд Траффорд”да бор кучини ишга солди, аммо жамоадошлари уларга эргаша олмагани жуда ачинарли бўлди.
Бу мағлубият “Сити” учун оғир зарба. Жамоа тез орада ўзини қўлга олиши керак. Агар “Сити” футболчилари Доннарумма ва Ҳусанов кўрсатган ўйин намунасига эргашса, Премьер-лигада натижаларни тез орада яхшилашлари мумкин, - деб ёзмоқда Адам Марретт.
Нури Шахин яна гол урган Шомуродов ҳақида нималар деди?
Экспертлар Ҳусановнинг дербидаги ўйинига қандай хулоса берди?
Ҳусановнинг трансфер қиймати 100 миллион еврога чиқади



Фикрлар