ЕЛ. "Фенербахче" “Заря”ни умидсизлик ботқоғига равона қилди

Бироз аввал Европа Лигасининг 5-туридан ўрин олган 4 та баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда, “А” гуруҳининг пешқадами “Фенербахче” ҳамда “Заря” клублари гуруҳ майдонга тушишди. Европа лигасининг 1-турида Луганскдаги "Славутич-Арена"да бўлиб ўтган бу жамоалар ўртасидаги учрашув 1-1 ҳисобида якунига етган эди.

Бу галги баҳсда мезбон жамоа вакиллари зафар қучишди. 59-дақиқадаги Мирослав Стох томонидан урилган гол эвазига "Зенит" вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 67-дақиқада эса Алпер Потук ошириб берган тўпни Симон Кьер бош билан "Зоря" дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

Европа Лигаси | | “А” гуруҳи

“Шюкрю Сараджоглу” стадиони

“Фенербахче” – “Заря” 2 – 0   

Голлар: Стох 59, Кьер 67

Огоҳлантиришлар: Бонавентуре 66, Соболь 74, Шкртел 90

Четлатиш: Соболь 90

“Фенербахче”: Демирел - Шкртел, Калдирим, Озбайракли, Кьер - Соуза, Топал, Потук, Шен (Нойштедтер 73) - Эменике, Соу (Учан 90).

“Заря”: Шевченко - Форстер, Сиваков, Соболь, Каменюка (Опанасенко 35) - Чайковский, Гречишкин, Харатин, Караваев, Петряк (Бонавентуре 57) – Кулач (Паулиньо 69).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!