"Эль-класико" барибир "Камп Ноу"да бўладиган бўлди

“Барселона” клуби Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасидаги “эль-класико” жойи ўзгармайдиган бўлди.

Marca нашрининг ёзишича ҳар иккала клуб ҳам ушбу баҳсни Мадридга кўчириш борасида Ла Лига томонидан юборилган таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Каталонияда сиёсий махбуслар сабаб намойишлар бўлиб ўтмоқда. Шу сабабли Ла Лига раҳбарияти хатто “Реал”га қарши бўладиган “Эл-класико”ни ҳам Мадридга кўчиришни таклиф қилган эди.

Маълумот учун, “Барселона” – “Реал” учрашуви 26 октябрь куни “Ноу Камп”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!