"Эл-класико" олдидан "Барселона" сафида яна бир йўқотиш
Бугун Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Барселона" тўқнашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин олдидан каталонияликлар сафида яна бир йўқотиш пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, Андрес Кристенсен "эл-класико"да майдонга туша олмайди. У матчни асосий таркибда бошлаши кутилган эди. Аммо ҳимоячи машғулотларда тўпиғидан жароҳат олди. Эндиликда данияликнинг ўрнига Эрик Гарсия ёки Маркос Алонсо ўйнаши мумкин.
Маълумот учун, Кристенсен "Барса" учун ягона йўқотиш эмас. Клубга бугун Дембеле, Педри ва Левандовски ёрдам бера олмайди.
Фикрлар