
Мостовой: "Ўзбекистон Каннаварони реклама учун олиб келди"
Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига Фабио Каннаваронинг тайинлангани ҳақида фикр билдирди.
Мостовойнинг фикрича, Каннаваронинг таклифини терма жамоага бўлган қизиқишни оширишга қаратилган стратегик қарор сифатида кўриш мумкин. У ўзбек футболи тузилмасида бундай машҳур номнинг пайдо бўлиши жамоага қўшимча эътибор беришини ва миллий терма жамоа учун ўзига хос реклама бўлишини таъкидлади.
- Каннаваро - жаҳон футболининг юзи. Бу нормал ҳолат. Улар учун бу реклама - фақат шунинг учун Ўзбекистон терма жамоасини кўришади", - деди Мостовой.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоасини октябрь ойида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа аллақачон Қувайтга қарши ўйин ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Фикрлар