"Эл Класико"нинг санаси ўзгариши кутилмоқда

Хабарингиз бор, кеча Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал” учрашуви Каталонияда эмас Мадридда ўтказилиши мумкинлиги борасида хабарлар янграганди. Бироқ бунга томонлар розилик беришмаган. Энди эса Каталониядаги сиёсий вазият туфайли учрашув санаси ўзгариши мумкин.

26 октябрь куни ўтиши керак бўлган «Барселона» ва «Реал» жамоалари тўқнашуви 18 декабрь куни ўтказилиши мумкин. Чунки Испания футбол федерацияси ва Ла Лига вакиллари бундай тартибсизликлар пайтида Каталонияда «Эл Класико» бўлишини хоҳлашмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
17/10/2019 15:03
вақтида ўтгани яхши