Испаниянинг El Partidazo de Cope нашри 18 декабрь санасига кўчирилган "Барселона" - "Реал" учрашувининг ўтказиладиган соатини маълум қилди.

Унга кўра “Камп Ноу”да бўладиган “эл класико” Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Бундай қарорга келинишига асосий сабаб сифатида ушбу ўйиннинг Испания кубогидан ўрин олган бошқа ўйинлар билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги ҳамда Осиё худудида прайм-тайм вақтида намойиш этишдир.

Минбар

Барча блоглар