Элдор Роналду билан учрашувга тайёр!

Бугун А Сериянинг 11-турида қизиқарли тўқнашув юз беради. Италиянинг энг ёши катта клуби “Женоа” мамлакат футболининг байроқдори “Ювентус” билан куч синашади.

Фаворит номи маълум. Туринликлар аутсайдерга қарши баҳсга жанговар таркибни ташлайди. Бугун “Ювентус”да Мерих Демирэл ва Жоржо Кьеллини ўйнамаслиги аниқ. Криштиану Роналдудан тортиб, қария Буффонгача барча юлдузлар Генуяга келади.

Бу учрашув қайдномасидан ҳам билиб олиш мумкин:

Дарвозабонлар: Войцех Шченсний,  Франко Исраэл, Жанлуижи Буффон.

Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт, Алекс Сандро, Данило, Леонардо Бонуччи, Хуан Куадрадо Раду Драгушин, Джанлука Фработта.

Ярим ҳимоячилар:  Артур, Аарон Рэмзи,  Уэстон Маккенни, Адриен Рабьо, Федерико Кьеза, Родриго Бентанкур, Федерико Бернардески, Маноло Портанова, Деян Кулушевски.

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Альваро Мората, Пауло Дибала,  Козима-Марко Да Граса.

“Женоа” мураббийлари ҳам айни пайтда учрашувга ҳар томонлама тайёр бўлган футболчиларни қайдномага киритди. Улар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор.

GENOA_IG_POST_CONVOCATI-1_1

Ким бошланғич таркибда майдонга тушишини ўйинга яқин билиб оламиз.

Ўтган йилги мавсумда “Ювентус” ҳар икки баҳсда ҳам генуяликларни мағлубиятга учратган. Ғалабаларда Криштиану Роналду ва Пауло Дибаланинг хизматлари катта бўлган. Бироқ, ундан олдинга мавсумда туринликлар иккита учрашувда атиги бир очко олганди. Ўшанда “Женоа” Роналду гол урган Туриндаги биринчи учрашувда мағлубиятдан қутилиб қолган бўлса, ўз майдонидаги иккинчи давра ўйинида 2:0 ҳисобида зафар қучиб, А Серияда чемпиондан тўрт очко олган ягона жамоа бўлган эди.

Жорий мавсумда “Женоа” коронавирус пандемияси ва кутилмаган жароҳатларга нишон бўлаётгани генуяликларнинг  турнир жадвалидаги аҳволини оғирлаштиряпти. Кейинги учрашувларда жамоа ўйини кучайганини намойиш қилаётган бўлса-да, бугунги беллашув олдидан ҳам таркибдаги муаммолардан қутила олгани йўқ. Жамоанинг икки етакчи дарвозабони – Маттиа Перин ва Федерико Маркетти жароҳат олган. Перин эндигина  якка тартибдаги машғулотларга киришди.

Шунингдек, Кристиан Сапатанинг ўйнамаслиги аниқ. Давиде Дзаппакоста, Филиппо Мелегони, Доменико Кришито жароҳат олганди ва улар худди Маттиа Перин сингари индивидуал машқларда қатнашди холос.

“Женоа”нинг муаммосиз ягона нуқтаси – ҳужум чизиғи бўлиб қолмоқда. Элдор Шомуродов, Жанлука Скамакка, Марко Пьяцца кейинги ўйинларни голсиз тарк этмаяпти.

130781136_4133442746666614_7653077484297640773_o

Генуяликлар қийин аҳволда эканига қарамай, бугун “Ювентус”га сюрприз тайёрлашга ҳаракат қилади. Чунки, жамоа етарли очколар жамғармаса, бош мураббий Роландо Маран курсисидан айрилиб қолиши аниқ. Клуб раҳбарияти унга вазиятни ўнглаш учун тўртта учрашувни ўз ичига олган муддат белгилаган.

Қолаверса, юқорида келтирганимиздек, “Женоа”да “Ювентус”дек қудратли рақибни “ер тишлатиш” бўйича тажриба бор.

Умуман олганда, “Женоа” учрашувга ҳар томонлама пухта тайёрлангани айтилмоқда. Бугун нафақат ўзбекистонлик, балки Марказий Осиё ва Россиядаги футбол мухлислари ҳам майдонда Элдор Шомуродов ва Криштиану Роналду дуэлини кўришни истамоқда.

Бўлажак беллашув Элдор учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳамюртимизнинг орзулар ушалиб, кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп тепмоқда. Энди ҳужумчимиз номдор юлдузларга қарши ўйнашга кўникиши ва кучли рақиблар дарвозасини ишғол қилишни ҳам ўрганиши керак.

130720102_4130897003587855_6711544331356022915_o

“Женоа” – “Ювентус” учрашуви Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

“Мен Шомуродовга ишонаман, у асосий ҳужумчимиз!”

Роналду билан учрашувга тайёрланаётган Шомуродов ҳақида танқидчилар фикрини ўзгартирадиган 11 факт!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
13/12/2020 15:39
Шомуродовни биринчига куймадилами
Дженоани стадионида боладику уйин