Элдор Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Италия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Рома" ва "Лечче" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.  Мазкур баҳсда "бўрилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафидан Калабрези гол урган бўлса, римликлардан Кумбула, Абраҳам ва захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Легионеримиз беллашувни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада Афена-Гьян ўрнига майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!