Элдор Шомуродов қишда

Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жорий мавсумдаги қайд этаётган сермаҳсуллиги борасида гапириб ўтди.

“Агар атрофингда шундай топ даражадаги футболчилар бўлса, албатта кўп вазиятлар бўлади. Ҳужумчига гол уриш нисбатан осонроқ. Уларнинг ёрдами билан Россия премьер-лигасида 10 та гол уришга муваффақ бўлдим.

Мен Европанинг кучли чемпионатларида ўйнашни орзу қилишим ҳақида аввал ҳам айтганман. Мен шунга ҳаракат қиламан. Кўпчилик мени қишда бошқа жамоага кетишим мумкинлиги ҳақида гапирди. Лекин мен ҳали ҳеч қаерга кетишни хоҳламайман, мен “Ростов”да бахтлиман”, - дейди ҳамюртимиз.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов айни дамда 10 та гол билан РПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
30/10/2019 10:43
Елдоржон фақат ва фақат ғалаба
&
Шокир
29/10/2019 18:27
Ha negadir Eldorga golliy vaziyat yaratib bershmayabdi vaziyat boʻlganda ham topni unga oshirishmayabdi bu yaqqol sezilib qolyabdi .
Jasur Mamataliyev
29/10/2019 17:21
Елдорнинг жамоаси ва мураббийи у учун харакат қилмади сабаби зенит билан уйинда пеналти бўлганда Елдор тепишига ишонгандим лекин ундай бўлмади мен хайрон қолдим жамоаси Елдорнинг тупурарлик пойгасида қандай жиддий курашаётганини била туриб пеналтини қайси виждони билан беришмади, мураббийнинг айби еса жамоага айтиши шарт еди аллақачон пеналтилар борасида Елдорга голлар зарурлигини қолаверса бу Елдорнинг янада ўзига ишончи ортишига ёрдам беради ва сермахсуллиги ортади бу еса Елдорнинг ўзидан хам кўра Ростовга фойдаси бор В.Карпин буни қачон тушуниб йетади