Элдор Шомуродов “Реал” ёки “Барса”да ўйнашига ишонаман!

Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар саҳифаларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Женоа”дан “Рома”га ўтгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Аслида А Сериядаги дебют мавсумини муваффақиятли ўтказган легионеримиз трансфери ҳақидаги хабарлар қишки трансферлар давридан бери давом эттиб келаяпти. Элдорга аввалига “Ювентус”, кейинчалик мавсум охирлаши билан “Милан” ва “Рома” қизиқаётгани ҳақида кўп хабарлар чиқди. Айниқса, “Рома”ни қабул қилиб олган Жозе Моуриньонинг ўзбек футболчиси билан шахсан таниш экани ва Рим клуби хўжайинларидан уни олиб келишни сўрагани ҳақидаги маълумотлар ҳеч кимни бефарқ қолдиргани йўқ.

188826507_4594841467193404_711851609180389899_n

Россиянинг “Матч ТВ” канали тарқатган хабарга қараганда, Шомуродовнинг “Рома” трансфери жами 20 миллион еврога тушган. Дастлаб, римликлар 2,5 миллион евро эвазига Шомуродовни мавсум охиригача ижарага олади. Ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи 15 миллион еврони ташкил қилади ва кейинчалик бошқа жамоага ўтса, генуяликлар бўлажак трансфердан ҳам улуш олади. “Рома”нинг келаси мавсум якунларига кўра, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиши клубга  Шомуродов трансферини амалга ошириш мажбуриятини юклайди.  

Биз учун аҳамиятли томони, Шомуродовнинг “Рома”га трансфери бўйича ўз фикрини билдирган машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов Элдорнинг Рим клубидан ҳам қудратлироқ жамоаларда тўп тепишига ишонч билдирмоқда.

- Бу зўр янгилик бўлди ва мен Элдор учун хурсандман. Мен “Рома”даги фаолияти ҳам муувафақиятли кечиши ва футболчи сифатида ўсишда давом этишига умид қиламан. Бундан ташқари, ҳали келажакда Мадриднинг “Реал” ёки Каталониянинг “Барселона” каби клубларида ўйнашга қодирлигига ҳам ишонаман. Бунинг учун Шомуродовда барча имконият бор.

Бу Ўзбекистон учун катта янгиликдир ва у мамлакатда футболни янада оммалаштиришга хизмат қилади.Элдор бу борада яхши намуна бўляпти.

Шунингдек, Жозе Моуриньо қўл остида Генрих Мхитарян ва Элдор Шомуродов тандемининг нималарга қодирлигини кузатиш ҳам қизиқ. Уларнинг Италия чемпионатида ёрқинроқ порлашига тилакдошман. Энг муҳими, мавсум жароҳатсиз ўтсин. Омад ва муваффақият уларни қамраб олсин, - деди Одил Аҳмедов.

6161547048571

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов ўтган йили кузда “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтганида генуяликлар бу трансфер учун 7,5 миллион евро сарфлаган эди. Бир мавсум ўзининг ўйинчи сифатида устунликларини намойиш этаолган ўзбек легионери қисқа фурсатда жамоасига молиявий томондан яхшигина даромад келтирди.

Аслида “Женоа” бош мураббийи Давиде Баллардини ўтган мавсумда саккизта гол урган ўзбек ҳужумчисидан янги мавсумда асосий тўпурар сифатида фойдаланмоқчи эди. Ҳатто, италиялик тажрибали мутахассис клуб раҳбариятидан Элдор Шомуродовни трансфер қилиш фикридан қайтишни сўраган. Бироқ, воқеалар ривожи клуб хўжайинларининг фикри мураббийникидан фарқ қилганини кўрсатмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ўзбек футболи учун Элдор Шомуродовнинг А Серияда қолиш учун курашадиган жамоадан Еврокубок йўлланмаларига даъвогар клубга ўтиши ҳақиқий муваффақият саналади.

188608880_4594841297193421_2590903739272159848_n

Биз эса, Элдор Шомуродовга борган жойида ўзини кўрсата олишини, янги марраларни забт этишини тилаб қоламиз.

Шомуродов голлар ҳисобини очди!

 Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
30/07/2021 22:47
Одил Ахмедов ўз вақтида Анжининг пуллари учун Рассияга қолиб кетмаганида Европада Элдорга ўҳшаб талаш бўларди. Одил ўша вақтларда Бойиган Анжи ва Краснадарларнинг катта пуллари россияда сақлаб қолд, киейн Хитойликларнинг пули кўпайиб қолди ва Одил ҳам пулни етидан Чин юрти томон йўл олди. Бу пул нималар қилмайди одамзодни.
Лекин одил ўша пулларини футболимиз ривожи учун ёш авлодларни ўқитиб тарбия қилайтгани ҳам тахсинга сазавор.