Элдор Шомуродов Туркияда мавсумнинг энг яхшилари қаторида!
Туркия Суперлигасининг жорий мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Мавсум аввалида "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир" сафига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этмоқда.
Хусусан, ўзбекистонлик форвард мавсум рамзий жамоасидан жой олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
"Футболчимиз Элдор Шомуродов Суперлига мавсуми рамзий жамоасидан ўрин олди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Шомуродов “Башакшеҳир” сафида 32 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди. Ҳужумчи айни пайтда чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар