Элдор Шомуродовнинг дебютига неча балл қўйилди? (Фото)

Хабарингиз бор, Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Верона" - "Женоа" учрашувида ҳисоб очилмади - 0:0.

Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, дебютини ўтказди. Ҳужумчимиз 63-дақиқада алмаштирилди. 

Статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур WhoScored.com портали футболчиларнинг ҳаракатига қараб балл қўйган. Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 6.3 баллга лойиқ кўрилган.

photo_2020-10-20_08-39-15

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!