Елизавета II вафоти сабаб ЕЧЛ доирасидаги бир учрашув бошқа муддатга қолдирилди
УEФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Шотландиянинг “Рейнжерс” ҳамда Италиянинг “Наполи” клублари ўртасидаги ўйин бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди. Жамоалар 13 сентябрда эмас, 14-сентябрь, чоршанба куни майдонга тушади. Бу қиролича Елизавета II нинг ўлими туфайли маҳаллий полициянинг имкониятлари чеклангани билан боғлиқ.
Қайд этилишича, “Наполи” мухлислари учрашувга киритилмайди. Тўғрироғи, гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган беллашувда“Рейнжерс” мухлислари учрашувга ташриф буюрмайди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи туридан сўнг “Наполи”нинг ҳисобида 3 очко бор. “Рейнжерс” ҳали очко ололмаган.
Фикрлар