Емельяненко жуда катта муаммога рўбаро келди

  • 05 Mar 14:31
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Россиялик ММА юлдузи Александр Емельяненко соғлигида жиддий муаммолар борлиги ҳақида хабар берди.

“Кимнидир хафа, кимнидир хурсанд қиларман...Менинг умуртқалараро дискларим ёрилиб кетди, оёқларим эса дейрли фалаж аҳволда. Шифокор билан гаплашдим ва у операциядан кейин тикланишим учун 10 ой вақт кетишини айтди. Энди машғулот ҳам қила олмайман. Шу боис Артём Тарасов билан Беларусдаги жангимиз бекор қилинди" - деди Емельяненко ижтимоий тармоқда.

Маълумот учун, Александр ММА даги профессионал фаолияти давомида 29 ғалаба, 9 мағлубият ва 1 дурранг натижа қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!