Эмери Жакани сардорлик боғичидан маҳрум қилиши мумкин
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери Гранит Жакани якшанба кунги ўйинда муҳлисларга қилган ҳурматсизлиги сабаб сардорлик боғичидан маҳрум қилиш мумкин.
"Ҳозир ундан боғични олиш ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки Жака ва клубдагилар билан гаплашиб олишим керак. У хато қилди, бироқ шошилмаслигимиз ва хотиржамликни сақлаб, қарор чиқаришимиз керак.
Биз муҳлисларни доимо, хаттоки бизни танқид қилишса ҳам ҳурмат қилишимиз керак," - дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 10 турида "Арсенал" "Кристал Пэлес"га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бориб ҳам ғалаба сақлаб қола олмади. Ўйиннинг 61 дақиқасида Гранит Жака алмаштирилди ва "тўпчилар" муҳлислари уни ҳуштакбозлик билан майдондан кузатиб қўйишди, швецариялик футболчи эса уларга нисбатан қўпол сўзлар ва ҳаракатлар билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг у заҳира ўриндиғига эмас, тўғри кийиниш ҳонасига йўл олди.
Фикрлар