Эмерининг истеъфоси Юрген Клоппни ҳайрон қолдирди

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп Униа Эмерининг "Арсенал"дан истеъфога чиқарилиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унаи Эмерининг истеъфога чиқарилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим, аммо футбол дунёси ўзи шундай. Мен у ерда нималар бўлганидан бехабарман, лекин клуб раҳбарлари натижалардан мамнун эмаслиги аниқ эди.

Унаи ажойиб мураббий. У буни бир неча маротаба турли лигаларда исботлаган. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан.

Унинг ишини Фредди давом эттиради. Балким у бу имкониятдан фойдлана олар", - дейди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!