Эмре Жан Дортмундда тиббий кўрикдан ўтмоқда

Германия терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Эмре Жан бугун "Боруссия Дортмунд" футболчисига айланади.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "асаларилар" "Ювентус"дан Жанни сотиб олиш шарти билан ижарага олди. Ушбу харид немис клуби учун 30 миллион еврога тушади.

Футболчи бугун Дортмундда трансфер расмийлаштиридан аввалги тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!