Эмре Жан яна АПЛга қайтиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Express нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 25 ёшли немис футболчисининг “Юве”дан кетишни хоҳлаётганидан фойдаланиб уни қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.

Айтиш керакки, “кекса синьора” бошқарувига Маурицио Сарри келгач, Жаннинг ўйин амалиёти вақти кескин қисқариб кетди. У жорий мавсум бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 33 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!