Энди "Реал"га франциялик бу футболчи керак эмас
"Реал Мадрид"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени клуб раҳбариятининг ишончини йўқотмоқда. Сўнгги бир неча ўйиннинг тактик таҳлили мураббийлар штабида кўплаб шубҳалар уйғотмоқда. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, футболчига бўлган ишончни фақат Карло Анчелотти сақлаб қолмоқда. Бироқ, айрим шартлар билан. Италиялик мутахассиснинг фикрича, Орельен жамоада ҳимоячи вазифасини бажариши мумкин. Эдуардо Камавинганинг ҳимоядаги ўйини уни қониқтирмаяпти. Клуб раҳбарлари бу масалада бошқача фикрда. Улар бу позицияда айнан Эдуардони кўришни маъқул кўришмоқда.
Вазиятга "Лос-Бланкос"нинг Родрига қизиқиши ҳам таъсир қилмоқда. Клуб "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини кузатишда давом этмоқда.
Жамоа агар трансфер ойналаридан бирида Тчуамени бўйича таклиф олса, хавбекни алмаштириши мумкин.
Фикрлар