Энди улар керак эмас! Лондон суперклуби тўрт футболчидан воз кечди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида бир неча мавсумдан бери чемпионлик учун курашаётган “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳам жамоаси таркибини оптималлаштиришга эътибор қаратмоқда. 

Tecno

Ана шу мақсадда “канонирлар” бир неча ўйинчисини қўйиб юбормоқчи. Улардан бўшаган ўринларга янги ижрочилар олиб келинади. 

Хусусан, Габриэль Жезус ва Александр Зинченко ҳозирнинг ўзида трансферга қўйилган. “Арсенал” бу икки ўйинчини январдаёқ сотиб юборишга тайёр. Уларга дастлабки харидорлар чиқа бошлади.

Томас Парти ва Жоржиньо мавсум охирида эркин агентга айланади. Лондонликлар ҳар икки ўйинчига ҳам янги шартнома бермайдиган бўлди. 

“Арсенал” бу тўрт ўйинчидан бўшаган пулларга “Ньюкасл” ҳужумчиси Александер Исаакни трансфер қилмоқчи. “Қарғалар” швед форварди учун 150 миллион фунт бадал пули сўраяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!