Энг кучли дзюдочиларимиз Урганчда жам бўлишди

Бугун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Муҳташам “Ёшлик” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 557 (441 ўғил бола, 116 қиз) нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида татамига чиқмоқда. Шунингдек, МҲСК дзюдочилари ҳам алоҳида жамоа сифатида иштирок этишяпти. Муросасиз кечаётган беллашувларни 30 нафар тажрибали ҳакамлар бошқариб боришмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар -60, -66 кг, қизлар эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифасида беллашадилар. Бугунги баҳсларда жами 262 (196 ўғил бола, 66 қиз) иштирокчи татамига чиқяпти. Куннинг иккинчи ярмида, аниқроғи соат 17:00да медаллар учун финал беллашувлари бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!