Энг машҳур юлдузлар “Реал”дан норози
“Реал”нинг энг тажрибали ярим ҳимоячиларидан Тони Кроос ва Лука Модрич жамоадаги ҳолатдан норози.
Журналист Марио Кортеганунинг маълум қилишича, ҳар икки футболчи ўзини асосий таркибда ўйнашга муносиб, деб ҳисобламоқда.
Тони ҳам Лука ҳам матбуот вакиллари уларнинг ёшига эътибор қаратаётганидан асабийлашмоқда. Айниқса, 33 ёшли Кроос уни ўзидан беш ёш катта бўлган Модричга қўшиб, “қария”га чиқариб қўйишганидан ҳайрон эканини билдирган.
Узоқ йиллардан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали ўйинчилар бош мураббий Карло Анчелоттидан ўзларига кўпроқ ўйин амалиёти беришини сўраяпти.
Фикрлар