"Энг тез лига". Шомуродов яна мағлуб бўлди

Айни вақтга келиб, коронавирус пандемияси боис кўплаб чемпионатлар қатори Россия Премьер-лигаси ҳам тўхтатиб қўйилган. Sports.ru сайти ва МегаФон компаниялари ўзаро ҳамкорликда РПЛ жамоалари етакчилари иштирокида "PES 2020" футбол симуляторида киберфутбол бўйича “Энг тез лига” мусобақасини ўтказмоқда.

Чемпионатда “Ростов” номидан ҳамюртимиз Элдор Шомуродов иштирок этаётганидан хабарингиз бор.  Ҳамюртимиз бугун "Уфа" ярим ҳимоячиси Артём Голубевга қарши жойстикларда кураш олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган тур "Зенит" форварди Артём Дзюбага ҳам енгилган эди.

CCLUY-bxwVw

"Ростов" (Шомуродов) - "Уфа" (Голубев) 0:1

Гол: Алиев (77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!