Энрике аламли мағлубиятнинг сабабларини очиқлади

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Лига 1нинг навбатдаги туридан Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ "Ницца" билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг парижликлар бош мураббийи муваффақиятсизлик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор "Ницца"ни табрикламоқчиман. Улар 100 фоиз самарадорлик кўрсатишди. Биринчи бўлимда бизга яқинлашган ягона имкониятларидан гол уришди. Кейин эса яна иккита имконият топиб, улардан ҳам унумли фойдаланишди.

Натижа ҳаққоний деб ўйламайман. Биз бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилдик. Танаффусгача ҳам дуранг эмас, кўпроғини ҳақли эдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб биринчи имкониятдаёқ гол урди. Бу кутилмаган натижа, аммо бундай ҳолатлар футболда бўлиб туради.

Биз рекордлар ўрнатишни давом эттирмоқчи эдик, аммо чемпионатда мағлубиятсиз серияни энди йўқотдик. Лекин бу бизнинг асосий мақсадимизни – Чемпионлар Лигаси финалига чиқишни – ўзгартирмайди" – деди ПСЖ бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!