Энрике: "Биз "Ливерпуль"га ҳужум қиламиз"

TIGGO 2 PRO

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичида "Ливерпуль" билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Мен "Ливерпуль"ни жуда яхши биламан. Шубҳасиз, бу жамоа ҳозир Европадаги энг яхши формада, натижалар ва ўйин сифатига қараганда ҳам шундай. Бу ўйин Чемпионлар Лигаси финали бўлиши мумкин эди. Биз ўз кучли томонларимизни ишлатамиз. Ҳимояланиш ниятимиз йўқ – биз ҳужум қиламиз", – деди Энрике журналистларга.

ПСЖ учун "Ливерпуль" га қарши илк учрашув уй майдонида бўлиб ўтади. Жамоалар 5-март, чоршанба куни "Парк де Пренс" стадионида тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!