Энрике: Моуринью ва Гвардиоланинг Месси ҳақидаги фикри мени қизиқтирмайди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг таъкидлашича, бошқа мутахассисларнинг жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирган гаплари уни асло қизиқтирмайди.

“Моуринью ва Гвардиола Месси ҳақида нималар дейишганини эшитмадим, бу мен учун қизиқ эмас.

Ишонаман, қачонки клуб ва Месси ўзаро тўғри йўлни келишиб олишса, бу ҳақда албатта сизларга хабар беради. Очиғи, Месси фаолиятини “Барселона”да якунлашни жудаям ҳохлайман”, - дейди Энрике Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жозе Моуринью ва Хосеп Гвардиола аргентиналик футбол афсонасини "Барселона" билан янги шартнома имзоламаётганидан фойдаланиб, уни ўз жамоаларида кўрмоқчи эканликларини айтишган эди.