Энрике "Олтин тўп"га лойиқ шогирдлари ҳақида фикр билдирди
Франциянинг машҳур ПСЖ клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоаси футболчилари «Олтин тўп» мукофоти номзодлари рўйхатига киргани ҳақида фикр билдирди.
Шахсий соврин учун бу сафар Витинья, Ферран Торрес, Фабиан Руис, Жоау Невеш, Вильян Пачо, Нуну Мендеш, Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Хвича Кварацхелия ва Усмон Дембеле кураш олиб боради.
«Ҳамма билади, ПСЖ жамоавий футбол ўйнайди. Таркибимизда «Олтин тўп»ни қўлга киритишга қодир футболчилар борлиги биз учун қувонарли.
Бизнинг фалсафамиз аниқ – яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш. Охирги икки йилда қандай ишлаган бўлсак, ҳеч нарсани ўзгартиришимиз керак эмас», – дея таъкидлади парижликлар мураббийи.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар