Энтони Жошуа WBO камарини ҳимоя қилиши керак
Ads

talkSPORT нашрининг ёзишича, IBF ташкилоти раҳбарияти супер ғоғир вазнда IBF, WBA ва WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа ва IBF камарига даъвогар Кубрат Пулев ўртасида жанг ўтказишга шошилмаяпти. Федерациядагилар фикрига кўра, Жошуа айни дамда WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилиш керак.

Шундай қилиб, британиялик боксчи келаси жангини 2019 йил апрел ойида ё WBC чемпиони Деонтей Уайлдер (томонлар келишувга эриша олишса), ё WBO камарига асосий даъвогарга (ташкилот ҳали бу боксчининг кимлигини маълум қилмаган) қарши ўтказиши мумкин.

Тахминларга кўра, WBO камарига асосий даъвогар тез орада Жошуанинг ҳамюрти Диллиан Уайт бўлади. У рейтингда биринчи ўринда бормоқда. 22 декабр куни Уайт Дерек Чисорага қарши рингга кўтарилади.