Эрик Байи ва Генрих Мхитарян “Сандерленд”га қарши баҳсда майдонга тушади
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Эрик Байи ва Генрих Мхитарян Премьер Лига 18-тури доирасидан ўрин олган “Сандерленд”га қарши ўтказиладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, Кот Д‘Иуварлик футболчи тиззасиданг олган жароҳатидан фориғ бўлган бўлса, арманистонлик футболчи тўрпиғидан олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтадиган бўлди.  

Шунингдек, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг таъкидлашига қараганда, ушбу ўйинда фақатгина ҳимоячи Люк Шоунинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Мураббининг гапларига қараганда, футболчининг майдонга қайтишига қовуқ соҳасида юзага келган муаммолар тўсқинлик қилмоқда.