Эрик тен Ҳаг "Сити" устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди?
АПЛ 20-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан кейин Эрик тен Ҳаг жамоасининг иродали ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш қилдик, яхши ҳимояланиб, кўплаб вазиятлар яратдик. Дастлабки 45 дақиқаликдан мамнунман.
Марсьялни захирага олишга мажбур бўлдим, унда кичик жароҳат бор эди. Шундан сўнг услубимиз ўзгарди ва ташаббус рақиб томонга ўтиб кетди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам ўзимизга ишонишдан тўхтамадик, чунки баҳс 90 дақиқа давом этади.
"Сити"дагиларнинг ҳолатини тушунаман. Фернандешнинг голида ҳакамлар учун жуда баҳсли вазият юзага келди.
Биз тўғри йўлдамиз. "Манчестер Сити" каби жамоаларга қарши тўпсиз ҳаракат қилишни ўрганиш лозим. Уларда кўз очиб юмгунча голли вазият яратадиган ижодкор футболчилар бор",-деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар