Эрик тен Хаг ҳайдалишига сабабчи бўлган футболчиларни айтди
Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни 2022 йилнинг апрелида қабул қилиб олган эди.
Бироқ тажрибали мураббий янги мавсумнинг бошидаёқ истеъфога чиқарилди.
Daily Star нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”нинг айрим ўйинчилари ҳамкорлик даврида ишончни оқлай олмади, деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, Эрик тен Хагнинг бош мураббий сифатида ҳужумчилар – Маркус Рэшфорд ва Антони, шунингдек, ярим ҳимоячи Каземиродан умиди катта бўлган.
Таъкидлаш жоизки, айнан Эрик тен Хаг даврида бу учала футболчининг ўйинида пасайиш кузатилди. Клуб раҳбарияти уларнинг барчаси билан хайрлашишни мақсад қилган пайтлар ҳам бўлди.
Фикрлар