Эрик тен Хагнинг “Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан ҳафсаласи пир бўлди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиб турган Эрик тен Хагнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

Нидерландиялик мутахассис клуб раҳбарларини ўзининг келажаги бўйича тезроқ бир қарорга келишга чақирганди. Бироқ унинг талабига ҳали жавоб бўлгани йўқ.

The Telegraph нашрининг ёзишича, мавҳумлик клубнинг трансфер сиёсатига жиддий зиён етказиши мумкин. Чунки келаси мавсумга тайёргарлик кўриш учун янги ўйинчиларни таклиф қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Бир неча манбалар Эрик тен Хаг тез орада ишдан олиниши мумкинлиги ва клуб хўжайинлари унинг ўрнига муносиб номзод қидираётганини ёзмоқда.

Бош мураббийликка кутилаётган номзодлар орасида “Челси”дан ишдан олинган Маурисио Почеттино ва Европа чемпионатидан кейин Англия терма жамоасидан кетадиган Гарет Саутгейт бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!