Эрлинг Холанд сўнгги бор Обамеянг қилган ишни уддалади

Ҳужумчи Эрлинг Холанд Дортмунднинг "Боруссия"сидаги дебют учрашувидаёқ хет-трик муаллифига айланди.

Норвегиялик Бундеслиганинг 18-тури "Аугсбург"га қарши ўйиннинг 59, 70 ва 79-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа Холанд Бундеслига тарихида дебют ўйинида хет-трик қайд этган еттинчи футболчига айланди.

Сўнгги бор бу ишни 2013-йилда Пьер-Эмерик Обамеянг қайд этган эди. Ўшанда ҳам "Боруссия" "Аугсбург" билан тўқнаш келган ва габонлик ўйинчи учта тўп киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!