Эрон чемпионати. Ўрунов “Персеполис”га ғалаба келтирган бўлса, Ҳамробеков бир тайм тўлиқ ўйнади
Эрон чемпионатининг 13-туридан ўрин олган ўйинда “Персеполис” “Пайкан”ни кичик 1:0 ҳисобига мағлубиятга учратди.
Ушбу баҳсда теҳронликлар сафида асосий таркибда майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Турнинг яна бир баҳсида эса “Трактор” “Зоб Аҳан” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Одилбек Ҳамробеков иккинчи таймда тўлиқ ҳаракатланди.



Фикрлар