Эрон чемпионати. Ўзбекча дербида кучлар тенг келди
Эрон чемпионати 23-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Истиқлол" учрашуви якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳисоб 38-дақиқада мезбонлар вакили Али Неъмати томонидан очилди. Руди Жестед 81-дақиқада мувозанатни тиклади ва баҳс сўнгига қадар ҳисоб ўзгармади.
Мазкур дурангдан кейин Азиз Амоновнинг "Истиқлол"и 55 очко билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи поғонадаги "Персеполис" ҳисобида 49 очко бор.
Фикрлар