Эрон матбуоти: Остон Ўрунов “Персеполис”нинг қутқарувчисига айланмоқда
Эрон чемпионатининг 13-тури доирасида “Персеполис” “Пайкан”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Учрашувдаги ягона голни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов киритди. Эроннинг Football 360 нашри ҳам футболчимиз ўйинига алоҳида эътибор қаратиб, унга бағишлаб мақола чоп этди.
Ўзбек юлдузидан яна бир 3 очколик гол
“Шамс Озар”га қарши баҳсда жамоасига ҳал қилувчи гол олиб берган Ўрунов бу сафар ҳам муҳим пайтда саҳнага чиқди. Биринчи бўлимнинг ўзида у Али Алипурнинг аниқ узатмасидан сўнг дарвозани ишғол этди ва жамоасига қимматли ғалаба тақдим этди.
Остоннинг “Персеполис” учун олтинчи ғалаба голи
Бу гол Остоннинг “Персеполис” сафидаги олтинчи ғалаба голи бўлди. Аввалроқ у ўтган мавсум “Гол Гоҳар”, “Насажи” ва “Истиқлол Хузистон”га қарши ўйинларда ҳам жамоасига ғалаба келтирган эди. Яқинда эса “Шамс Озар” ва “Пайкан”га қарши баҳсларда кетма-кет 3 очколик голларга муаллифлик қилди.
Омар қўл остида Остоннинг ажойиб ўйинлари давом этмоқда
Ўзбекистонлик вингер Остoн O‘рунов бош мураббий Омар қўл остида ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этмоқда. У бразилиялик мутахассис бошчилигидаги сўнгги тўрт ўйиннинг барчасида гол ёки голли ҳужумларда иштирок этди. Ҳатто жамоанинг ўйини чиқмай қолган паллаларда ҳам масъулиятни зиммасига олиб, натижага таъсир кўрсатмоқда.



Фикрлар