Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эрон Про лигаси. Ашурматов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Истиқлол" мағлуб бўлди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Эрон Про лигасининг 19-тури доирасида "Истиқлол" ўз майдонида "Пайкан" жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона гол 74-дақиқада Али Азадманеш томонидан урилди.

Шунингдек, ушбу беллашувда мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, айни пайтда "Истиқлол" жамоаси 32 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ