Эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми нима учун "Ньюкасл"га ўтмаганини айтди
"Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми бир пайтлар "Ньюкасл"га ўтиши мумкин эди. Эронлик футболчи нима учун инглиз грандига ўтишни рад этганини айтди
"Мен Ньюкаслнинг таклифини рад этдим, чунки ўша пайтда улар лигада омон қолиш учун курашаётган эди. Мен ёмон мавсумдан кейин Чемпионлар лигасига кира олмайди деб ўйладим. Менимча, “Порту” яхшироқ эди. Қолаверса, мен бу ерда жуда кўп катта ўйинларни ўтказдим.
Энди менда "Эвертон" билан вариант бор, лекин бу мени қизиқтирмайди", - деди Тареми.
2022/2023-йилги мавсумда 30 ёшли осиёлик ҳужумчи “Порту” сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар