Эртага 5 нафар боксчимиз жанг ўтказади (Рўйхат)
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
IBA расмий сайтида 8 май куни рингга чиқадиган боксчилар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида ўзбекистонлик боксчилар ҳам бор.
8 май куни рингга кўтариладиган ўзбек боксчилари:
-54 кг: Ойбек Жўраев - Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг)
Фикрлар