Эртага Тошкентда ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Россиядаги жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари Тошкент шаҳрига ташриф буюришмоқда.

Пойтахтимиз бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

Йиғилиш Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида ўтказилади.