
Етти нафар боксчимиз Жаҳон кубогининг финалида жанг қилади
Бугун Польша мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичида ғолиблар аниқланди. Ортда қолган кун ярим финалда рингга кўтарилган 6 нафар боксчимизнинг 4 таси ғалаба қозонди.
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Лунда Гантумур (Мўғилистон) рақиб рингга чиқмади
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Мишелт Баттумур (Мўғилистон) 5:0
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Эсра Йилдиз (Туркия) 5:0
-60 кг: Самандар Олимов - Микеле Балдасси (Италия) 2:3
-70 кг: Ғофуржон Тоҳиров - Сезарий Знамес (Польша) 0:5
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кайл Шов-Туллин (Англия) 4:1
Якунда терма жамоамизнинг жами 7 нафари бугун ўтказиладиган финалларда олтин медаль учун рингга кўтариладиган бўлишди. Бугунги финал жуфтликлари билан танишинг:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Билгунсаихан Харху (Мўғилистон)
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Викторио Илиев (Болгария)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Алфред Коммей (Италия)
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Жулиа Серемета (Полша)
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Рами Киван (Болгария)
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Якуб Страсзевски (Польша)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Омар Шиҳа (Норвегия)
Comments