"Эвертон" "Челси" футболчисини сотиб олмоқчи
"Эвертон" клуби "Челси" ҳимоячиси Курт Зуманинг трансферини сотиб олмоқчи.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчини Марку Силва таркибда сақлаб қолмоқчи. Таъкидлаш керакки, у ўтган мавсумни айнан “ирисчилар” сафида ижара асосида ўтказди ва 36та ўйинда 2та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Зуманинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар