"Эвертон" "Манчестер Сити" вингерини бутунлай сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилишни ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. 30 ёшли футболчи ҳозирда "ирислар" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. 

Tecno

"Football Insider" нашри маълум қилишича, Грилиш билан ҳамкорликни давом эттиришдан шахсан "Эвертон" бош мураббийи Дэвид Мойес ҳам манфаатдор. Ливерпуль клуби "шаҳарликлар" билан 34 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига футболчининг тўлақонли трансфери бўйича келиша олишига умид қилмоқда. 

Ижара шартнома шартларига кўра, "ирислар" Жекни ҳеч қандай музокараларсиз 57 миллионга еврога сотиб олишлари мумкин. 

Маълумот учун, англиялик вингер жорий мавсум Дэвид Мойес қўл остида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!