Эвертон ПСЖ сардорига шартнома таклиф қилмоқда, аммо у бунга кўнармикин?

«Эвертон» раҳбарияти ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силва билан музокаралар олиб боришда давом этмоқда.

«Ирислар» бразилиялик 35 ёшли футболчига кейинчалик яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома таклиф қилганлар.

Журналист Николо Скира тақдим этган маълумотларга қараганда, Силванинг ўзи тўлақонли 2 йиллик шартномага эга бўлишни истамоқда. Ҳозирча томонлар бир тўхтамга кела олмаяптилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!