"Эвертон"дан ғаройиб антирекорд

Англиянинг "Эвертон" клуби Премьер-лига тарихида биринчи марта мавсум бошидаги барча 4 ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Бу ҳолат жамоа билан 65 йил ичида биринчи марта билан содир бўлди.

Эътиборлиси, сўнгги икки ўйинда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда “Астон Вилла” ва "Борнмут”га бир хил 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Аввалроқ эса, "ирискалар"  "Тоттенҳем"га 0:4 ва "Брайтон"га 0:3 кўринишларида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!