Асосий мазмунга ўтиш

Евгений Попихин: Смирягин даҳшатли ўйнади

Shahzod
Изоҳлар: 0

"Ҳумо" хоккей клуби бош мураббийи "Челмет" устидан (2:1) қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар яхши ўйнашди. Улар бир-бирлари учун ҳам кураш олиб бордилар. Дарвозабонимиз Роман Смирягин даҳшатли учрашув ўтказди. Рақибда кўплаб қулай имкониятлар юзага келди, аммо дарвозабоннинг маҳорати ғалаба қозонишимизга имконият яратди", - деди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ғалаба натижасида тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Попихин шогирдлари 3 октябрь куни Тошкентда "Рубин"ни қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ