Евгения Родина имкониятни бой берди
Ads

Россиялик Евгения Родина ва тунислик Онс Жабер Англиянинг Истбурн шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур учрашувда Евгения тажрибали рақибига уч сетда 6:1, 6:7, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди ва илк даврада иштирокини якунлашга мажбур бўлди.

Шу тариқа Жабер "Nature Valley International" турнирининг иккинчи босқичида люксембурглик Мэнди Минеллага қарши кортга чиқадиган бўлди.