Эвра фаолиятидаги энг қийин ким бўлганини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамда Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра фаолияти давомидаги энг қийин рақиб кимлигини айтли.

“Бу Жеймс Милнер. Мен қанотда Мессига қарши ўйнаганман ва қийналганман, аммо кейинчалик уни тўхтата олдим. Лео майдон марказига қараб ҳаракатланаётган пайтда жуда хавфли кўриниш олади.

Милнер эса ҳамиша менга халақит қилиб келган. Чунки мен ҳужумга кўп ўтардим ва у менга ҳамига халақит берарди. Мен учун энг қийин рақиб бу Жеймс Милнер эди”, - дейди Эвра.

Маълумот учун, Эвра 2006-2014 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!