Европа грандларига Винисиус керак эмас

Мадриднинг "Реал" клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор энди Европанинг етакчи клублари эътиборидан четда қолди. Бразилиялик футболчининг агентлари ўз мижозининг эҳтимолий трансферини излаш мақсадида "бутун Европани" кезиб чиқишди, бироқ натижа бўлмади - ҳеч бир клуб 2024 йилги “Тhе Best” совриндори билан шу ёзда шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмаяпти, деб хабар бермоқда Get French Football News.

Винисиуснинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар тарқалишда давом этмоқда, чунки яқин ойларда унинг Мадриднинг "Реал" клуби билан шартномасининг сўнгги йили бошланади. Бразилиялик футболчи 2023 йилда яхшиланган шартлар асосида янги шартномасини 2027 йилнинг ёзигача имзолаган эди.

Манбанинг таъкидлашича, ҳатто "Челси" каби кўп пул сарфлайдиган клуб ҳам 25 ёшли вингер билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмаяпти.

Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 47 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!